Киев Си Цзиньпин ва Зеленский ўртасидаги телефон суҳбати тасдиқланишини кутмоқда

Киев Си Цзиньпин ва Зеленский ўртасидаги телефон суҳбати тасдиқланишини кутмоқда

Бу ҳақда Италиянинг Corriere della Sera газетасига берган интервьюсида Украина бош вазири ўринбосари, назоратсиз ҳудудларни реинтеграция қилиш вазири Ирина Верешчук маълум қилди.

«Билмайман, биз тасдиқлашни кутмоқдамиз», деди у телефон суҳбати албатта бўладими, деган саволга жавоб бериб. «Бу муҳим қадам бўларди. Уларнинг бир-бирига айтадиган гаплари бор».

Аввалроқ The Wall Street Journal Си Цзиньпин Москвага ташрифидан сўнг Зеленский билан гаплашмоқчилиги ҳақида хабар берган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!