Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга миллиард доллар маблағ йўналтирилмоқда – уларнинг мақсадли сарфланишига ким жавоб беради?

Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга миллиард доллар маблағ йўналтирилмоқда – уларнинг мақсадли сарфланишига ким жавоб беради?

Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Унга кўра кичик ва ўрта бизнесни қўллаб қувватлашга давлат ва халқаро ташкилотлардан жалб қилинадиган маблағлар ҳисобига миллиард долларлаб маблағ йўналтириш кўзда тутилган.

Ушбу маблағлар қандай сарфланади ва уларни назорати олиб бориладими?

Мазкур қарор билан Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш бўйича Республика комиссияси ва унинг ҳудудий комиссиялари ташкил этилмоқда. Ушбу комиссияларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Божхона ва Солиқ қўмиталари, Бизнес омбудсман, Савдо Саноат палатаси, тижорат банклари вакиллари иштирок этиб мазкур Қарор билан белгиланган вазифаларни ўз назоратига оладилар.

Жумладан:

- Республика комиссиясига (Ж. Қўчқоров) 2023 йил 15 декабрга қадар ҳудудлар ва давлат дастурлари йўналишлари кесимида 2024 йилда 2 млн аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш топширилмоқда.

- Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И. Норқулов ва Марказий банк раиси ўринбосари А. Турдалиев аҳолини кичик ва ўрта бизнесга жалб қилиш ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича масъул этиб белгиланмоқда.

Шу билан биргаликда ажратилаётган кредитларни кафолатли қайтариш бўйича қуйидаги механизмлар жорий этилмоқда:

а) кредит ажратишнинг барча босқичлари (аризани кўриб чиқиш, қарор қабул қилиш, кафиллик бериш ва кредит ажратиш) рақамлаштирилган ҳолда электрон платформаларда амалга оширилади;

б) кредит таъминотларини назорат қилиш, гаровга олинган мулкларни тақиқдан чиқариш ҳамда алмаштириш жараёнлари электрон платформалар орқали марказлашган ҳолда ташкил қилинади;

в) АйТи ёрдамида мижозлар фаолияти таҳлил қилиниб хатарлар олдиндан аниқлаш механизми амалиётга жорий этилади;

г) туман (шаҳар) ва маҳаллаларга ажратиладиган кредитлар ҳажми юзага келган муаммоли кредитлар улушидан келиб чиқиб белгиланади.

Мухтасар қилиб айтадиган бўлсак ҳаражатсиз даромад кўриб бўлмайди. Бу дегани тадбиркорлик субъектларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватламасдан ва уларни рағбатлантирмасдан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни иложи йўқ.

Қолаверса кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни, шунингдек йўналтирилаётган маблағларни, назоратига алоҳида эътибор қаратилиб юқори турувчи мансабдор шаҳсларнинг шахсий зиммасига юклатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!