Катта миқдордаги норкотик модда сақланаётганлар Фарғонада қўл олинди

Катта миқдордаги норкотик модда сақланаётганлар Фарғонада қўл олинди

ДХХ Фарғоналик фуқаронинг хонадонида, ерга кўмилган 21 кг. 579 гр. “гашиш” борлигини аниқланди.
Норкотик тожикистонлик наркокуръерлар томонидан контрабанда йўли билан олиб келиниб, Тошкент шаҳри ҳамда Фарғона водийси вилоятларида сотиш режалаштирган.

Жиноий шерикларни аниқлаш мақсадида тадбир давом эттирилди ва “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Нексия” Поп туманида тўхтатилди. Натижада, Фарғона туманида яшовчи фуқаро автомашинасининг юкхонасида 2 кг. 816 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланди.

ДХХ ва ИИБ ҳамкорликда ўтказилган тадбирда эса Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаронинг хонадонида 4 кг. 831 гр. “опий” ва 995 гр. “гашиш” моддалари борлиги маълум бўлди.
Ушбу гиёҳвандлик воситалари Қўқон шаҳрида яшовчи шахсга тегишли бўлиб, Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган наркотикларни Тошкент шаҳрида сотишни режалаштирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!