Катта Фарғона каналига тушиб кетган "Зил" автомобили олиб чиқилди

Катта Фарғона каналига тушиб кетган "Зил" автомобили олиб чиқилди

Куни кеча, Фарғона вилояти ФВБ марказий диспетчерлик хизматига Ёзёвон туманида яшовчи фуқаро Тошлоқ туманидан оқиб ўтувчи жанубий катта Фарғона канали ёнида харакатланиб келаётиб, ўзининг эхтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб, зил автомобилига ортилган юки билан каналга тушиб кетганлиги бўйича хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВБ Матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Келиб тушган хабарга асосан, ФВБ Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отиряди ғоввос қутқарувчилари томонидан фуқаронинг махсус юк кўтариш крани ёрдамида автомобили олиб чиқилди.

Ходиса оқибатида жабирланган ва жарохатланганлар йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!