Кашмирдаги вазият туфайли Тошкент-Амритсар йўналишида самолёт Ўзбекистонга қайтди

Кашмирдаги вазият туфайли Тошкент-Амритсар йўналишида самолёт Ўзбекистонга қайтди

Тошкент-Амритсар йўналишида учган Uzbekistan airways авиакомпаниясига тегишли борт рақами UK-67007 бўлган Boeing 767-3CB(ER) самолёти Тошкент шаҳрига қайтмоқда. Бу ҳақда AviaSpotter хабар қилди.

Қайд этилишича, самолётнинг ортга қайтишига Покистон Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширгани натижасида икки мамлакат устидаги транзит парвозларнинг тўхтатилиши сабаб бўлган.

Амритсар Ҳиндистоннинг шимолий-ғарбида жойлашган бўлиб, Покистон билан чегараларига яқин шаҳри ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввалроқ Покистон армияси чоршанба куни эрталаб мамлакатнинг баҳсли минтақаси Кашмирда Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширгани ҳақфида хабар қилинган эди. Покистон ТИВ Исломобод ўз-ўзини мудофаа қилишга қодирлигини намойиш этганини маълум қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!