Каратэ WKF: ўзбекистонлик спортчилар олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди

Каратэ WKF: ўзбекистонлик спортчилар олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди

Ўзбекистонлик спортчилар Қозоғистонда ўтказилаётган каратэнинг WKF йўналиши бўйича Осиё чемпионатда олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлишди. Бу ҳақида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди.

Қозоғистонда каратэнинг WKF йўналиши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати старт олди. Мусобақада қитъанинг энг кучли ёш каратэ усталари ўз маҳоратларини намойиш этишмоқда.

Мусобақанинг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди. Унда спортчилар 2 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:

Олтин медал: -54 кг: Моҳинур Тешабоева, -61 кг: Саида Мусахонова

Кумуш медал: -70 кг: Бекзод Зоиров

Бронза медал:-52 кг: Ҳумоюнмирзо Ҳалимов, -57 кг: Исомиддин Каримов, +70 кг: Сардор Баҳромов, -47 кг: Диёра Пўлатова, Абдулазиз Расулов (ката)

Осиё Чемпионати 8 ноябрга қадар давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!