2017 йилда Туркиянинг Daily Sabah газетасида машҳур "Кариб денгизи қароқчилари" кинофильми қаҳрамони капитан Жек Читтакнинг (Jack Sparrow) прототипи Жек Уорд исмли қароқчи эканлиги маълум қилинган.
Газетада ёзилишича, Уорд 1550 йилларнинг ўрталарида Англияда туғилган ва афсонавий қароқчи сифатида машҳур бўлган. Уорд бир куни Тунисга сузиб кетаётганида Ислом динини қабул қилган. Капитан қушларни яхши кўрганлиги сабабли унга Читтак лақаби берилган. Умрининг сўнгги йилларини Усмонлилар империясига хизмат қилиб ўтказган. Уорд шотландиялик ёзувчи ва сайёҳ Уилям Литгонинг эсдалик ёзувларида ҳам эслаб ўтилган. Ёзувчининг таъкидлашича, қароқчи дастлаб ғоятда ичкиликбоз бўлган, аммо Ислом динини қабул қилганидан кейин алкоголь ичишни батамом тўхтатган. Литгонинг сўзларига кўра, Уорд бошига салла ҳам ўраб юрган. Бундан ташқари, 1612 йилда инглиз драматурги Роберт Даборн томонидан ёзилган "Туркка айланган христиан" (A Christian turn'd Turk) драмаси ҳам айнан Уордга бағишланган. Унда муаллиф қароқчининг Ислом динини қандай қабул қилгани ҳақида ҳикоя қилган. Капитан Жек Читтак беш қисмдан иборат "Кариб денгизи қароқчилари" фильмлар сериясининг бош қаҳрамони ҳисобланади.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Таъминотнинг қисқариши Саудия миллий нефть компаниясининг Ҳўрмуз бўғозидаги вазият туфайли Осиё учун нархларни рекорд даражага кўтарганидан кейин содир бўлди.
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди. Ҳодиса Пасахе шаҳри ҳудудларидан бирида бўлиб ўтган ҳаваскорлар ўйини давомида содир бўлган.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.
Улар қўнғироқни интернет орқали юбориб, рақамни аввалдан сохталаштириб қўйганликлари боис, мобил компаниялар тизимида бу қўнғироқни ким ва қаердан амалга оширганини аниқлаш мушкул.