Канада роҳинжалар қайтарилишига қарши

Канада роҳинжалар қайтарилишига қарши

Канада роҳинжаларни Бангладешдан ватанларига қайтарилишига қаршилигини айтиб, бундан ғоятда ташвишда эканини айтган.

Бу Канада ташқи ишлар вазири Кристиан Фриланд ва халқаро ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчи Мари Клод Бебо муштарак баёнотида айтилди.

Улар баёнотда жорий ойда роҳинжаларни Мьянмага қайтарилишларидан бағоят ташвишда эканларини билдирганлар.

Канаданинг икки масъули: “БМТ ва халқаро ташкилотларнинг маълумотларида Мьянмага қайтиш учун керакли шароитлар мавжуд эмаслиги аниқ айтилган. Инқироз ҳалиям давом этмоқда. Ҳали ҳамон Аракандаги зўравонликлардан қочиб кетаётганларнинг кети узилмаган. Инсонлар Мьянмадан қочиб кетаркан, қочқинларни зўравонлик ва инсон ҳуқуқлари бузилиши давом этадиган муҳитга қайтариш керак эмас”, деган.

Мьянма 15 ноябрдан бошлаб роҳинжаларни ортга қайтариш бошланиши ҳақида хабар берган эди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ташкилотларнинг хабар беришича, Мьянма роҳинжа мусулмонларининг орқага қайтишлари учун тайёр эмас.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 25 августидан буён Мьянма ҳукумати ва буддавий экстремистлар Аракон вилоятидаги роҳинжаларга нисбатан геноцид уюштириб келади. Натижада 826 мингга яқин киши қўшни Бангладеш ҳудудига кўчиб ўтган. Уларнинг 60 фоизини болалар ташкил этади. Бу зўравонликларда 9 мингтача роҳинжа ўлдирилган. Сиёсий таҳлилчилар бу ҳолатга мусулмонларни ҳимоя қиладиган мусулмон давлатнинг йўқлигини сабаб қилиб келтирадилар.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!