Канада бош вазири Марк Карни 28 апрелда мамлакатда муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини эълон қилди.
Бир ҳафтадан сал кўпроқ вақт олдин Канада бош вазири этиб сайланган Карни "халқнинг кучли мандатига эришишни” исташини айтди.
"Канаданинг хавфсизлигини таъминлаш учун кўпроқ иш қилишимиз лозим", — деди вазир АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан бошланган савдо уруши ва унинг аннекция таҳдидларини назарда тутиб.
Канадада навбатдаги сайловлар жорий йилнинг 20 октябридан кечиктирмай бўлиб ўтиши керак эди, бироқ бош вазир сайловларни эртароқ эълон қилиш ҳуқуқига эга. Кўпчилик Марк Карни бош вазир лавозимини эгаллаганидан кўп ўтмай шундай қилишини кутган эди.
Ҳукмрон Либерал партия 2015 йилдан бери ҳокимиятда ва шунча йил давомида ўз машҳурлигининг катта қисмини йўқотди. Бироқ, Трампнинг сиёсати Канада жамиятида ватанпарварлик даражасининг кескин ошишига сабаб бўлди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.