Шу кунларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида муҳим келишувлар имзоланмоқда.
Хусусан, Миллий марказ тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ва Хитой Қишлоқ хўжалиги механизацияси академияси ўртасида умумий қиймати 10 миллион АҚШ долларига тенг бўлган битим тузилди.
Қайд этилишича, ушбу келишув асосида Марказий Осиёда ягона бўлган қишлоқ хўжалиги техникаларини йиғувчи йирик завод ташкил этилиши режалаштирилган. Бу эса фермер ва деҳқонларни замонавий техника билан таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва импорт техникаларга бўлган қарамликни камайтиришга хизмат қилади.
Ташриф давомида делегация аъзолари замонавий чигит экиш ва пахта хомашёсини териш техникаларини ишлаб чиқарувчи завод фаолияти билан ҳам танишди.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон аграр соҳасини модернизация қилиш ва техник имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, сафар давомида делегация қатор илмий ва таълим муассасаларида учрашувлар ўтказиб, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар олиб борди.
Шунингдек, делегация аъзолари генетик муҳандислик ва янги пахта навларини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида тақдимотни тингладилар. Илмий учрашув давомида томонлар келгуси ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, таниқли олим билан Bt генларини Ўзбекистондаги ғўза навларига ўтказиш ва бу борада ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олдилар.
Ушбу ташриф Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши ва икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.
Аввалроқ Германия канслери Мерц Киевга етказиб бериладиган қурол-яроғ турларига чекловлар олиб ташланиши ва уларни биргаликда ишлаб чиқаришни молиялаштириш ҳақида маълум қилганди.
Чехия ҳукумати томонидан тасдиқланган янги ташқи сиёсат концепциясига кўра, Прага Европа Иттифоқи ва НАТОнинг ишончли аъзоси бўлиб қолади ҳамда Россиянинг Украинага қарши урушда мағлубиятга учраши зарурлигини тан олади.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.
Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.
USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.