Камолон маҳалласида аҳоли марҳумлар билан қўшни бўлиб яшашга мажбур бўлмоқда (+видео)

Камолон маҳалласида аҳоли марҳумлар билан қўшни бўлиб яшашга мажбур бўлмоқда (+видео)

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Камолон маҳалласининг қарийб 130 хонадонига элтувчи йўл қабристон ичидан ўтган. Баъзи уйлар қабрларга туташиб кетган. Маҳалланинг мингдан зиёд аҳолиси марҳумлар билан бир девор қўшни бўлиб яшашга ва уйга кириб-чиқишда қабристон оралаб юришга мажбур бўлмоқда.

Аслида ўтган йили бу муаммони бартараф қилиш бўйича амалий ишлар бошланган, бироқ республика ишчи гуруҳининг ўрганишларидан сўнг бу масала ҳақида ҳеч ким бош қотирмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!