Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари нефть ва газ таъминотига таҳдид солмоқда
Лос-Анжелесдаги нефтни қайта ишлаш заводлари ёнғин хавфи ва электр таъминотидаги узилишлар туфайли қувурлардан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келмоқда, деб хабар беради FOX Business.
Калифорнияда давом этаётган ўрмон ёнғинларининг уйлар, корхоналар ва бошқа инфратузилмаларга ҳалокатли таъсиридан ташқари, назоратсиз ёнғинлар штат ва ундан ташқаридаги ҳудудлардаги энергия оқимига путур етказиши мумкин.
«Lipow Oil Associates» компанияси президенти Энди Липоу ёнғинлар хом нефть, бензин, дизель ва табиий газ таъминотига таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Ёнғинлар ҳали Лос-Анжелес ва Лонг-Бич ҳудудларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига хавф туғдирмаган, бироқ бир қанча қувурлар хавф остида.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Лос-Анжелес ҳудудидаги бешта завод Калифорния учун энергиянинг 60% ва Ғарбий соҳил, жумладан Аляска ва Гавайи учун 40% қайта ишлайди.
«Hurst Fire» ва «Easton Fire» ҳудудларидаги хом нефть ва табиий газ қувурлари, шунингдек, «Kinder Morgan West Line» аллақачон ёпилган. Улар Невада ва Аризонада истеъмол қилинадиган нефт ьмаҳсулотларининг қарийб 60 фоизини таъминладилар.
Маҳаллий коммунал хизматлар томонидан олиб борилаётган профилактика чоралари туфайли нефть ва газ инфратузилмаси ҳам электр энергиясисиз қолиши мумкин.
Мавжуд вазият нефтни қайта ишлаш заводларида энергия ресурсларининг камайиши ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқаришига олиб келиши мумкин.
Маҳаллий, штат ва федерал кучлар ёнғинларнинг бир қисмини қисман ўчиришга муваффақ бўлди, деди Оқ уй. Шундай қилиб, Пасадинадаги ёнғин — 3%, Пасифик Палисадесда - 8%, Вентурада - 35%, Силмарда - 37% ўчирилган.