Бельгияда 3 миллиард евро миқдоридаги ижтимоий нафақаларни қисқартиришга қарши оммавий иш ташлаш бошланди
Бельгияда якшанба куни кечқурун 3 миллиард евро миқдоридаги пенсия ва ижтимоий нафақаларни қисқартиришга қарши умумий иш ташлаш бошланди.
Қиролликнинг учта йирик касаба уюшмаси маълум қилганидек, норозилик акцияси 24 соат давом этади.
Ўқитувчилар, жамоат транспорти, темир йўл ва аеропорт ходимлари, жумладан, хавфсизлик хизмати ходимлари ва юк кўтарувчилар, шунингдек, қамоқхона қўриқчилари, почтачилар, ўт ўчирувчилар ва коммунал хизмат ходимлари иш ташлашда иштирок этишларини эълон қилишган. RTBF телеканали маълумотларига кўра, жамоат транспорти амалда йўқ бўлади, ҳар учта шаҳарлараро поезд ва автобусдан фақат биттаси ишлайди, 70 фоизга яқин рейслар бекор қилинган.
Қироллик полицияси Брюсселда поездда қатнашни тавсия қилди, чунки шаҳарда катта тирбандликлар кутилмоқда. Бундан ташқари, шаҳар маркази норозилик намойиши учун ёпилади, касаба уюшмалари ҳисоб-китобларига кўра, унда 50 000 дан 100 000 гача одам қатнашади. Намойишга шаҳар ҳокимияти рухсат берган.
Намойишга мамлакат бюджетидаги ижтимоий харажатларни йилига 3 миллиард еврога қисқартириш режалари сабаб бўлган. Режаларни бош вазир лавозимига номзод, ўта ўнгчи “Янги Фламанд альянси” партияси раиси Барт Де Вевер тайёрлаган. Хусусан, у мамлакат ҳарбий харажатларини ошириш тарафдори.