12 январь куни Туркиянинг Текирдағ вилоятидаги болалар уйида бўлган 15 ёшли бола бувиси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга қайтарилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси.
Қайд этилишича, консулхонага 66 ёшли Я.Х. 15 ёшли невараси Я.А.ни Текирдағ вилоятидаги болалар уйидан Ўзбекистонга олиб кетиш юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилган. У 2022 йилдан буён турли маъмурий-ҳуқуқий тўсиқлар сабабли набирасини Ўзбекистонга олиб кета олмай, оғир шароитга тушиб қолган, дейилади хабарда.
2024 йилнинг сентябрь ойида Туркия суди томонидан Х.Я. набирасини қарамоғига олиш ҳамда Ўзбекистонга олиб кетиш ҳуқуқини берувчи қарор чиқарилган.
Бироқ қарор кучга киргунга қадар бола болалар уйидан қочгани сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Шунингдек, болалар уйи маъмуриятининг тақдимномасига кўра Адлия органи томонидан бувиси Я.Х.га нисбатан «набирасини қочишини ташкиллаштиргани» юзасидан айб эълон қилинган.
Таъкидланишича, бош консулхона, Ташқи миграция агентлиги вакиллари, Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳамкорлигида юқоридаги айбловларни рад этиш ҳамда Я.А.ни Ўзбекистонга қайтариш юзасидан келишувга эришилган.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус Украинанинг артиллерия қобилиятини кучайтириш мақсадида режалаштирилган 54 та ғилдиракли гаубицанинг биринчисини топширди.
Туркия сўнгги йилларда дунё археология соҳасидаги янги кашфиётлари билан шов-шувларга сабаб бўлмоқда ва йил давомида олиб борилган қазишмалар орқали минг йиллар аввалги ҳаёт изларини очиб берадиган муҳим топилмаларни топишда давом этмоқда.
Украина президентининг айтишича, Шимолий Кореянинг икки аскари Россиянинг Курск вилоятида Украина қўшинлари томонидан ҳарбий асир сифатида асирга олинган. Пхенян урушда Москвага ёрдам бериш учун минглаб аскарларини сафарбар этган.
Калифорния ўрмонларни муҳофаза қилиш ва ёнғиндан сақланиш департаменти маълумотларига кўра, аланга 12 мингдан ортиқ иншоотни вайрон қилган ва 150 мингга яқин одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.