Россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда самолёт бортида содир бўлган воқеа ва ундан самолётни тарк этиши сўралган воқеага изоҳ берди. Самолёт Лас-Вегасдан Лось-Анжелесга учаётган эди.
Спортчи ундан ўриндиқларини алмаштиришни сўраган стюардессанинг хатти-ҳаракатини "провокация" деб атади. Унинг сўзларига кўра, стюардесса дастлаб жуда қўпол муносабатда бўлган.
“Менга саволлар билан мурожаат қилган аёл бошиданоқ жуда қўпол эди, гарчи мен инглиз тилида яхши гапирсам ва ҳамма нарсани тушунсам ҳам, у мендан жойимни тарк этишимни талаб қилди. Бунинг сабаби нима эди - ирқий, миллий ёки бошқа нарса, мен аниқ айта олмайман. Аммо икки дақиқалик суҳбатдан сўнг у хавфсизлик хизматига қўнғироқ қилди, мени самолётдан туширишди, бир ярим соатдан кейин эса бошқа авиакомпанияга ўтириб, манзилимга учиб кетдим”, — деб ёзди Нурмагомедов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
У "хотиржам бўлиш ва провокацияга берилмаслик учун" қўлидан келганини қилганини таъкидлади.
“Экипаж кейинги сафар мижозларга хушмуомала бўлиши лозим”, деб қўшимча қилди спортчи.
Ўз навбатида Frontier Airlines авиакомпанияси Ҳабиб Нурмагомедов билан боғлиқ воқеа юзасидан тергов бошлади.
"Биз воқеадан хабардормиз ва тергов олиб бормоқдамиз", - дея жавоб берди компания Нурмагомедовнинг Х ижтимоий тармоғидаги хабарига.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Мюнхен хавфсизлик анжуманида ўз мамлакатининг нима учун Россия билан дўстона муносабатда бўлишга мажбурлигини изоҳлаб берди.
Криштиану Роналду тарихда "Олтин тўп" соврини сони бўйича рақиби Лионел Мессидан кейин иккинчи ўринда тургани боис, биз унинг йиллар давомидаги овозларини кўриб чиқишга қарор қилдик.
15 февраль куни тонгда похтахтнинг Чилонзор туманидаги Миллий боғ ҳудудида ўнлаб Хитой фуқаролари турли хил байроқ ва шиорлар билан овозини кўтариб, оммавий тадбир ўтказди. Ҳокимлик ва куч тузилмалари бундан бехабар.
Яқинда кашф этилган 2024 YR4 астероиди Ер билан тўқнашув хавфини туғдирмоқда. Унинг хавфини ўзгартириш учун ядро қуролидан фойдаланиш зарурати пайдо бўлиши мумкин.
Волгоград вилояти губернатори Андрей Бочаровнинг маълум қилишича, дронлардан бирининг қолдиқлари турар-жой биноси томига тушиб, бир фуқаро жароҳатланган.
Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган шахснинг Тошкент шаҳар Юнусобод туманида ижарага олинган хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, бу ерда кучли таъсир қилувчи моддаларни тайёрлашга мўлжалланган яширин нарколаборатория ташкил қилгани аниқланди
Судланувчи ука Жиноят кодексининг 97-модда 2-қисмининг “в”, “ж” бандлари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Германия мудофаа вазири Борис Писториуснинг таъкидлашича, Европа келгуси йилда АҚШнинг ёрдамисиз Украинада ишончли тарзда вазиятни тийиб туришга қодир эмас.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок украиналиклар ва европаликлар устидан Россия билан ҳеч қандай келишувга эришиш мумкин эмаслигини таъкидлади.
Россия президенти матбуот котибининг сўзларига қўра "Катта саккизлик"га қайтиш Россияни қизиқтирмайди ва Трамп таклиф қилганига қарамасдан унга қайта аъзо бўлиш режалаштирилмаган.