Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5-сонли Фармони ижроси юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вазирликнинг Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси томонидан 2024 йил давомида республикада мавжуд 198 та маиший чиқинди полигонидан 29 таси рекултиватсия қилинди.
Чиқинди полигонларининг санитария талаблари ва экологик меъёрларга мос эмаслиги ер майдонларининг заҳарланиши ва генофонди бузилиши, ёнғин хавфи, атмосферага иссиқхона газлари чиқиши ортиб боришига сабаб бўлади. Бу каби салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси” ишлаб чиқилган. Унга кўра 1 108,6 гектар майдонга тенг 167 та полигон рекултиватсия қилиниши белгиланган.
Таъкидлаш жоизки, бу каби чора-тадбирлар натижасида иссиқхона газлари сизиб чиқишига чек қўйилиб, ёнғин хавфи олди олинмоқда. Шунингдек, сизот сувларининг атмосфера ҳавосига салбий таъсири 78 фоизга камайтирилди.
Бундан ташқари, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республика бўйлаб 112 та чиқинди полигони атрофига 197 мингта дарахт ва бута кўчатлари экилиб, “яшил белбоғ”лар ташкил қилиниши натижасида ер генофонди яхшиланиб, яшил ҳудудлар яратилмоқда.
Чиқинди полигонларининг ҳолати ижобий томонга ўзгармоқда. Келгусида соҳада замонавий талабларга жавоб берувчи полигонлар ташкил этилиши баробарида зарарли газлар ва аҳоли ўртасида турли касалликлар келиб чиқишини кескин қисқартириш мақсад қилинган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.