Қашқадарё, Бухоро ва Фарғонада пора эвазига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, департамент ўтказган тезкор тадбирда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги "Д.К." АЖ қўриқчиси М.А. С.У. ва Ё.И.лардан 2 500 АҚШ доллари эвазига ушбу корхонага ишга киритиб қўйишини айтиб, пулни олганида ушланган.
Шу каби ҳолат яна кузатилган: Шофиркон туман Тиббиёт бирлашмаси бўлим ҳисобчиси Ю.Ҳ. фуқаро С.Зни ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаб қўйиши эвазига 700 АҚШ долларини олган чоғида қўлга олинган.
Фарғона вилоятида эса "Тошлоқтумангаз" газчиси М.М. ва бошқалар фуқаро А.Сни мазкур газ таъминоти корхонасига ишга жойлаб қўйишини айтган. Сўнгра 1,7 млн сўм ва 500 АҚШ долларини қўлга киритганликлари аниқланган. Кейин фирибгарлар олган поранинг 640 АҚШ долларини қайтарган ва бу процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус Украинанинг артиллерия қобилиятини кучайтириш мақсадида режалаштирилган 54 та ғилдиракли гаубицанинг биринчисини топширди.
Туркия сўнгги йилларда дунё археология соҳасидаги янги кашфиётлари билан шов-шувларга сабаб бўлмоқда ва йил давомида олиб борилган қазишмалар орқали минг йиллар аввалги ҳаёт изларини очиб берадиган муҳим топилмаларни топишда давом этмоқда.
Украина президентининг айтишича, Шимолий Кореянинг икки аскари Россиянинг Курск вилоятида Украина қўшинлари томонидан ҳарбий асир сифатида асирга олинган. Пхенян урушда Москвага ёрдам бериш учун минглаб аскарларини сафарбар этган.
Калифорния ўрмонларни муҳофаза қилиш ва ёнғиндан сақланиш департаменти маълумотларига кўра, аланга 12 мингдан ортиқ иншоотни вайрон қилган ва 150 мингга яқин одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.