2025 йил 1 сентябрьдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига “Яшил тадбиркор” мақомини беришни назарда тутувчи платформани ишга тушириш таклиф қилинмоқда. Бу “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасида келтириб ўтилган.
Кимларга берилади?
Лойиҳага кўра, кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшган, жумладан, корхонани “яшил белбоғ” билан ўраган, суғориш тизимларини ўрнатган, томчилатиш, ёмғирлатиш ва контейнерли (қопли) суғориш тизимини жорий қилган, энергия тежамкорлиги, жумладан, энергия тежовчи ускуналар ва технологияларни амалда қўллаган татбиқ этган тадбиркорларга “Яшил тадбиркор” мақоми берилади. Шунингдек, бундай тадбиркорлар корхонанинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириши, жумладан, экологик ҳуқуқбузарлик содир этмаслиги, атмосферага ташламаларни онлайн мониторинг қилиш тизимидан фойдаланиши ва ишлаб чиқаришга циркуляр иқтисодиётни жорий қилиш (“7Р”) тамойилини татбиқ этиши лозим.
Қандай имтиёзлар тақдим этилади?
“Яшил тадбиркор” мақомини олган тадбиркорлик субъектлари “Шаффоф қурилиш” платформасида устуворликка эга бўлади. Шунингдек, муаян муддат давомида экологик текширувлардан озод этилади ва халқаро бозорларга чиқиш учун қўллаб-қувватланади. Қолаверса, тақдирлаш учун “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишонига тавсия этилади ва тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги доирасида қўшимча балл берилади.
Халқаро тажриба
Францияда яшил тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим роль ўйнаган асосий восита “Яшил ўсишга ўтиш тўғрисида”ги Қонун ҳисобланади. Қонун доирасида қайта тикланадиган энергия, чиқиндиларни қайта ишлаш ва энергияни тежаш соҳаларида фаолият юритувчи стартаплар учун солиқ имтиёзлари ва субсидия ажратилади.
Шунингдек, BPI France платформаси орқали компанияларга яшил технологияларни ривожлантириш учун кредит ва грантлар тақдим этилади. Бундан ташқари, минтақавий ташаббуслар қайта тикланадиган энергия учун инфратузилма яратиш ва маҳаллий экологик лойиҳаларни ишга туширишга ёрдам беради.
Ташаббусларнинг муваффақиятли мисоллари қаторига электроника маҳсулотларини қайта сотиш ва қайта ишлаш бўйича платформа "Back Market" ҳамда углерод изини камайтириш мақсадида пиёдалар ва велосипед ҳаракати мониторинг тизимларини ишлаб чиқувчи "Eco-Cоmpteur" киради.
Қандай фойдали томонлари бор?
“Яшил тадбиркор” платформасининг ишга туширилиши Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси доирасида "яшил” ва инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини оширади. Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳамда иқтисодиётнинг барча тармоқларида ресурсларни тежашни янада кенгайтиришга ёрдам беради.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Автомобилдан фойдаланиш давридаги харажатлар машина танлашдаги муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Ҳар доим ҳам автомобилнинг нархи тўғри кўрсаткич эмас, нархи арзонроқ машина кейинчалик кўп чиқимга сабаб бўлиши ҳам ҳеч гапмас.
2022 йилгача Россиянинг автомобиль бозори дунёдаги энг йирик 10 таликка кирган бўлиб, кўпчилик автомобиллар Ғарб компаниялари томонидан ишлаб чиқариларди.
Фармонга кўра, атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб корхоналарнинг экологик ишлаб чиқаришга ўтишдаги ҳаракатларини рағбатлантириш мақсадида 2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади
Хитойнинг стратегик металлар экспортини назорат қилиши, президент Доналд Трампнинг тарифларни оширишига жавоб тариқасида, иқтисодий зарба сифатида эмас, балки Қўшма Штатларни музокаралар столига жалб қилиш учун огоҳлантириш сифатида баҳоланмоқда.
“Репорт”нинг Болгариянинг НоваТВ телеканалига таяниб хабар беришича , дроннинг келиб чиқиши ва унинг аэропорт ҳудудида парвоз қилиш мақсади номаълумлигича қолмоқда.
Пуерто-Рикода иммиграцияга оид федерал қонунларни бузганликда гумон қилинган 100 нафарга яқин киши ҳибсга олинган, улар орасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Исроил, Италия ва Япония каби давлатлар фуқаролари бор.
Фростнинг таъкидлашича, Британия фалокатга юз тутмоқда, чунки мамлакат банкротлик ёқасида. Унинг сўзларига кўра, бюджетни тўлдиришнинг барча мумкин бўлган усуллари вазиятни янада оғирлаштиради.
"Раҳмат, президент Трамп! ХЖСга қарши бу қарорингиз АҚШ ва Исроилни адолат ниқоби остидаги ғаразли ва коррупциялашган суддан ҳимоя қилади", — деди Нетаньяху.
Осиёга етказиб бериладиган асосий тур – Arab Light” нефтининг нархи март ойидан бошлаб ҳар баррел учун 2,4 долларга оширилади. Бу 2022-йил августидан бери энг катта ўсиш ҳисобланади.