ҲАМАС Исроил қамоқхоналарида фаластинлик маҳбусларни қийноққа солишни қоралади ва халқаро ҳамжамиятни "экстремистик сионист хунтаси томонидан уларга нисбатан амалга оширилаётган даҳшатли ҳуқуқбузарликларни тўхтатишга" чақирди.
Фаластин ташкилотининг маълум қилишича, яқинда Хеврон жанубидаги Дора шаҳридан бўлган Моатаз Абу Знеид "қийноқлар ва шафқациз чоралар" оқибатида ҳалок бўлган.
"Булар давом этаётган ҳарбий жиноятлар бўлиб, маҳбусларга оид барча халқаро қонунларни бузишдир," дейилади баёнотда. "Биз, шунингдек, халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларини қамоқхоналардаги оилаларимизнинг азоб-уқубатларини ёритишга, уларнинг овозини кўтаришга ва маҳбусларни озод қилиш учун барча минбарларда босим ўтказишга чақирамиз."
***
Исроилнинг Ғазодаги Дараж туманига уюштирган ҳужумида етти фаластинлик ҳалок бўлди.
"Ал-Жазира Араб" Ғазо марказидаги Ғазо шаҳрининг шарқий қисмидаги Дараж туманида Исроил ҳаво ҳужуми натижасида етти киши ҳалок бўлгани ва бошқалар жароҳат олгани ҳақида хабар бермоқда.
Урушда ва айниқса 2024 йилда қанча рус аскари ҳалок бўлганидан қатъи назар, экспертлар бир овоздан Россия учун қурбонлар сони рекорд даражада - Иккинчи Жаҳон Урушидан бери энг юқори кўрсаткич деган хулосага келишди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг урушдан жабр кўрган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилганидан таъсирланиб 3 кун йиғлаганини ва президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева билан гаплашганини айтди.
Дания социалистик халқ партияси аъзоси Карстен Хенге АҚШ Гренландияни аннексия қилиш учун агрессияга учраган тақдирда унинг давлати Россиядан ёрдам сўраши кераклигини айтди . У Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўз фикрини билдирди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус Украинанинг артиллерия қобилиятини кучайтириш мақсадида режалаштирилган 54 та ғилдиракли гаубицанинг биринчисини топширди.
Туркия сўнгги йилларда дунё археология соҳасидаги янги кашфиётлари билан шов-шувларга сабаб бўлмоқда ва йил давомида олиб борилган қазишмалар орқали минг йиллар аввалги ҳаёт изларини очиб берадиган муҳим топилмаларни топишда давом этмоқда.
Украина президентининг айтишича, Шимолий Кореянинг икки аскари Россиянинг Курск вилоятида Украина қўшинлари томонидан ҳарбий асир сифатида асирга олинган. Пхенян урушда Москвага ёрдам бериш учун минглаб аскарларини сафарбар этган.
Калифорния ўрмонларни муҳофаза қилиш ва ёнғиндан сақланиш департаменти маълумотларига кўра, аланга 12 мингдан ортиқ иншоотни вайрон қилган ва 150 мингга яқин одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.