ЖССТ: "Тожикистонда хавфли полиомиелит касаллиги тарқалмоқда"

ЖССТ: "Тожикистонда хавфли полиомиелит касаллиги тарқалмоқда"

ЖССТ Тожикистонда ўткир юқумли полиомиелит касаллиги тарқалгани ҳақида баёнот берди, деб хабар қилди “РИА Новости”.

18 март ҳолатига кўра, асаб системасини фалаж қиладиган хасталик ҳозиргача 4 нафар болада аниқланган, беморлар поливирусга (цПВВП2) учраган.

8 март куни ЖССТ аниқланган ҳолатлар ҳақида маълумотларни кўриб чиқиб, мамлакатдаги вазият иккинчи даражадаги фавқулодда ҳолат сифатида таснифлаган.

Таъкидланишича, цПВВП2 биринчи ҳолати (ўткир фалаж (ОВП) бошланиши билан кузатилган) Хатлон вилоятида ўтган йил 22 ноябрда аниқланган ва Покистонда айланиб юрган вирус тури билан боғлиқ.

Иккинчиси - февраль ойида Хатлон вилоятида ОВП аломатлари бўлган болада фалаж ҳолати тасдиқланган. 8 март куни Ҳисор шаҳрида болада фалажнинг яна икки ҳолати аниқланди.

Бундан ташқари, цПВВП2 Душанбедаги янги ташкил этилган эпидемназорат пунктида учта намунада ҳам аниқланган.

ЖТССнинг баёнотида айтилишича, мамлакатда юқумли касаллик билан боғлиқ ҳолатни текшириш ишлари олиб борилмоқда.

2021 йил февраль ойида мамлакатда инактив полиовирус вакцинаси (ИПВ) ёрдамида умуммиллий эмлаш кампанияси якунланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!