Жиззахда “ВАЗ-2106” эшак аравани уриб юборди: икки киши қурбон бўлди

Жиззахда “ВАЗ-2106” эшак аравани уриб юборди: икки киши қурбон бўлди

Зарбдор тумани ҳудудидан ўтган “Янгиер-Даштобод” 4/Р-196 йўлининг 35 километрида  йўл-улов ҳодисаси содир этилди.
 
Маълум бўлишича, “ВАЗ-2106” автоулови бошқарувида бўлган Зомин тумани, Ҳамза маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1999 йилда туғилган Б.П. рўл бошқарувини йўқотиб, йўл четида ҳаракатланиб кетаётган эшак аравани уриб юборган. 

Натижада, эшак аравада бўлган Зарбдор тумани Ёшлик қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 1958 йилда туғилган Х.Э ва шу ҳудудда яшовчи, 1998 йилда туғилган А.П.лар турли тан жароҳати олиб, Зомин туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан иккала фуқаро ҳам вафот этган.

Ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!