Жиззахда фалокат: ота-бола жонлантириш бўлимида

Жиззахда фалокат: ота-бола жонлантириш бўлимида

Жиззах шаҳрининг Қассоблик маҳалласи ҳудудида Зарбдор тумани Ойбек номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.Ш. бошқарувидаги “Damas” велосипедда йўлни кесиб ўтаётган ота-болани уриб юборди.

Оқибатда Шароф Рашидов тумани “Ховостлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1984 йилда туғилган Ҳ.Қ. пастки жағ ва ўнг ўмров суягининг ёпиқ синиши, бир неча қовурғаларининг ёпиқ синиши, шунингдек унинг ўғли Ҳ.О. ўнг сон суягининг ўрта учлигидан ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!