Жиззах педагогика институти кафедра мудири фирибгарлик билан олган 1000 долларини эгасига қайтариб бераётганида қўлга олинди

Жиззах педагогика институти кафедра мудири фирибгарлик билан олган 1000 долларини эгасига қайтариб бераётганида қўлга олинди

Жиззах давлат педагогика институти кафедра мудири лавозимида ишлаб келган Қ.У. қўлга олинди. Бу ҳақда «Sangzor.uz» хабар бермоқда.

Қ.У. институтнинг «Мусиқий таълим» йўналишида таҳсил олган талаба М.У.нинг ўқишини «Бошланғич таълим» йўналишига кўчириб беришни ваъда қилиб, 1000 доллар пулни фирибгарлик йўли билан олган. Бироқ берган ваъдасини бажара олмаган.

Шу боис 4 октябрь куни соат 13:00 атрофида Жиззах шаҳрининг «Сулоқли» маҳалласи ҳудудида олган пулларини М.У.га қайтариб бераётганида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармалари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Хабар беришларича, мазкур ҳолат юзасидан Қ.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!