ЖЧ-2030 тўрт мамлакатда ўтказилиши мумкин

ЖЧ-2030 тўрт мамлакатда ўтказилиши мумкин

Жанубий Американинг 4 мамлакати 2030 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун қўшма ариза топширди. Турнир Уругвай, Аргентина, Чили ва Парагвайда бўлиб ўтиши мумкин, деб хабар берди AFP.

Шунингдек, мусобақани қабул қилиш учун Марокаш (Африка аризаси), Испания ва Португалия (қўшма ариза), Болгария, Руминия, Греция ва Сербия (қўшма ариза) ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Мезбон мамлакат 2024 йилда ўтказиладиган ФИФА конгрессида танлаб олинади.

Қайд қилиш жоизки, Уругвай 1930 йилда, Чили 1962 йилда, Аргентина 1978 йилда жаҳон чемпионатини қабул қилган. Парагвай ҳали мундиални ўтказмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги жаҳон чемпионати Қатарда, 2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика стадионларида ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!