ЖЧ-2022. Ўзбекистонда иккита, энг кўпи мезбонларда. Ярим финалга қайси мамлакат боксчилари етиб келишди?

ЖЧ-2022. Ўзбекистонда иккита, энг кўпи мезбонларда. Ярим финалга қайси мамлакат боксчилари етиб келишди?

Туркияда аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўзининг энг қизғин палласига етиб келди.

Кеча мусобақанинг чорак финал баҳслари якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида 2 нафар боксчи - Азиза Ёқубова ва Моҳира Абдуллаева ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

ЖЧнинг ярим финалида иштирок этадиган терма жамоалар рўйхати билан танишинг:

7 нафар: Туркия
5 - Қозоғистон
3 - Ҳиндистон, Таиланд
2 - Ўзбекистон, Италия, Жазоир, Бразилия, Канада, Ирландия, Мозамбик, Польша
1 - Аргентина, Болгария, Хитой Тайпейи, Колумбия, Франция, Косово, Литва, Марокаш, Нидерландия, Панама, Руминия, Испания, АҚШ


Конфедерациялар кесимида:

20 - Европа
14 - Осиё
8 - Америка
5 - Африка
1 - Океания

Маълумот учун, Ҳиндистон, Қозоғистон, Туркия ва Украина терма жамоалари жаҳон чемпионатига тўлиқ - 12 нафар боксчи билан боришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!