ЖЧ—2018. Колумбия Польшани йирик ҳисобда мағлуб этиб, муддатидан аввал уйига равона қилди (видео)

ЖЧ—2018. Колумбия Польшани йирик ҳисобда мағлуб этиб, муддатидан аввал уйига равона қилди (видео)

2-турнинг сўнгги баҳси «H» гуруҳининг 1-турда мағлуб бўлган икки жамоаси — Польша ҳамда Колумбия ўртасида кечди.

Ўйинда ҳисоб 40-дақиқада колумбияликлар ҳимоячиси Йерри Мина томонидан очилди. Мина Хамес Родригеснинг узатмасини Польша дарвозасига боши билан жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида Колумбия термаси сардори Радамель Фалькао Хуан Кинтеронинг узатмасини голга айлантирди. Орадан беш дақиқа ўтиб яна ўша Хамес Родригеснинг пасидан кейин Хуан Куадрадо ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга эришди.

Шу тариқа Колумбия ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди. Польша эса мундиал билан муддатидан аввал хайрлашди. Сабаби поляклар ҳисоби ҳозирда очко мавжуд эмас. Сенегал ва Япония ҳисобида эса 4 очко бор. Шундай экан, гуруҳдан чиқиш учун эндиликда 3 та жамоа кураш олиб боради.

Фото: ФИФА

«H» гуруҳи 3-тур учрашувлари 28 июнь куни бўлиб ўтади. Унда Япония Польша билан, Колумбия эса Сенегал билан кураш олиб боради.

Жаҳон Чемпионати

«H» гуруҳи, 2-тур беллашуви

24 июнь, якшанба

Польша—Колумбия 0:3

Голлар: 0:1 – 40 Мина, 0:2 – 70 Фалькао, 0:3 – 75 Куадрадо.

Польша: Шесни, Пишчек, Беднарек, Паздан (Глик, 80), Рибус, Гуралски, Криховяк, Зелински, Берешински (Теодорчик, 72), Ковнацки (Гросицки, 57), Левандовски.

Колумбия: Оспина, Мина, Мохика, Аряс, Санчес, Агиляр (Урибе, 32), Барриос, Кинтеро (Лерма, 73), Куадрадо, Хамес, Фалькао (Бакка, 78).

Огоҳлантиришлар: Беднарек (61), Гуралски (85).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!