ЖАР президенти ҳам карантинга олинди

ЖАР президенти ҳам карантинга олинди

Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) президенти Сирил Рамафоса коронавирус инфекциясини юқтирган одам билан мулоқотдан сўнг ўзини ўзи изоляцияга олди. Бу ҳақда республика раҳбари маъмурияти хабар берди.

«2020 йил 24 октябрь, шанба куни президент ташриф буюрган кечки овқат иштирокчиларидан бирида COVID-19га топширган тест натижаси мусбат чиққач Сирил Рамафоса ўзини ўзи изоляцияга олди», — дейилади хабарда.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, тадбир Йоханнесбургдаги меҳмонхонада бўлиб ўтган, кечки овқатда 35 киши иштирок этган.

Таъкидланишича, ҳозирда давлат раҳбарида ҳеч қандай аломат қайд этилмаган. У масофадан туриб ўз мажбуриятларини бажаради ва карантин қоидаларига риоя қилади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!