Жанубий Корея портида нефть маҳсулотлари ортилган кема ёниб кетди

Жанубий Корея портида нефть маҳсулотлари ортилган кема ёниб кетди

Шанба куни Жанубий Кореянинг Улсан портида нефть маҳсулотлари билан тўлдирилган кемада портлаш юз берди. 25 экипаж аъзосидан тўққизтаси яраланди, деб хабар бермоқда Жанубий Кореянинг YTN телеканали.

Манбага кўра, экипажнинг барча аъзолари чет элликлар, шу жумладан, Россия ва Филиппин фуқароларидир.

Кемадагиларнинг барчаси омон қолган, бироқ олов бошқа кемага ўтиб кетган. Айни дамда Соҳил хавфсизлик хизмати ходимлари воқеанинг аниқ сабабини ўрганмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!