Жамшид Кенжаев пичоқлаб ташлангандан сўнг “Aurum898” ёпиб қўйилди

Жамшид Кенжаев пичоқлаб ташлангандан сўнг “Aurum898” ёпиб қўйилди

“Aurum898” тунги клубига кирмоқчи бўлган ва оқибатда пичоқлаб ўлдирилган Жамшид Кенжаев воқеаси ортидан шаҳардаги энг йирик “дискотека” ёпиб қўйилди.

 

Эркин кураш бўйича профессионал спортчи Жамшид Кенжаев “Aurum898” тунги клубига меҳмон сифатида келиб, ёнида бўлган пичоғи билан ичкарига киришга уринган, тунги клуб қўриқчилари эса бунга йўл қўйишмаган.

Ўзаро келишмовчилик катта жанжал ва охир-оқибат пичоқбозликка айланиб кетган. Қўриқчилар ва спортчининг ўзаро жанжали натижасида Жамшид Кенжаевнинг тана ва буйин қисмларига пичоқ билан 10 маротабага яқин зарба берилгани айтилмоқда.

Ушбу воқеа сабабли пойтахтдаги узоқ йиллардан буён фаолият юритиб келаётган энг йирик тунги клуб фаолияти тўхтатилган.

9 августдан 10 августга ўтар кечаси тунги клуб эшиклари бутунлай берк бўлган ва ҳатто бино қоровули ҳам бўлмагани аниқланди.

Пойтахтда жойлашган ва эрталабки соат 06:00га қадар фаолият олиб борадиган бу кўнгилочар маскан нима сабабдан ва қайси идора вакиллари томонидан ёпилгани борасида ҳозирча бирор расмий маълумот йўқ.

Спортчи ўлимида сабабчи бир қўриқчи қамоққа олинган, икки нафари эса ҳамон шифохонада оғир аҳволда қолмоқда.

Manba: 7news.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!