Жаҳон Банки Сомалига 100 миллион доллар кредит ажратмоқчи

Жаҳон Банки Сомалига 100 миллион доллар кредит ажратмоқчи

Жаҳон Банки қурғоқчилик ва иқтисодий муаммолар билан курашаётган Сомалига 100 миллион доллар кредит ёрдами ажратиши маълум қилинди.

Жаҳон Банки Сомали Директори Кристина Свенссон пойтахт Могадишуда Сомали Президенти Ҳасан Шайх Маҳмуд билан учрашди.

Бу ҳақда учрашув якунлари бўйича матбуот анжуманида маълумот берилди.

Свенссоннинг таъкидлашича, Жаҳон Банки Сомалига 100 миллион долларлик кредит ёрдами беришга қарор қилган. Ушбу кредит бир йил ичида берилиши режалаштирилган бўлиб, у ҳукуматнинг зарур фаолиятлари учун сарфланади.

Жаҳон банки 2020 йилда Сомалига 55 миллион доллар ажратганди.

1990-йилдан буён Сомалида иқлим ўзгариши сабабли сув тошқинлари ва қурғоқчилик каби 30 дан ортиқ табиий офатлар юз берди.

Сомали ҳукумати 23-ноябр куни кучайган қурғоқчилик туфайли мамлакат бўйлаб “фавқулодда ҳолат” эълон қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мамлакатдаги гуманитар инқироз учун халқаро ҳамжамиятни зудлик билан ёрдам беришга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!