Исроилда суд ислоҳоти кечиктирилиши мумкин

Исроилда суд ислоҳоти кечиктирилиши мумкин

Исроилнинг собиқ бош вазири Нафтали Беннет амалдаги ҳукуматни норозилик намойишлари фонида суд-ҳуқуқ ислоҳотини кечиктиришга ва музокараларга ўтишга чақирди.

“Мен Бош вазирдан Галлантни ишдан бўшатиш ҳақидаги қарорни қайтариб олишга, ислоҳотни тўхтатиб туришга ва Мустақиллик кунидан кейин музокараларни бошлашга чақираман”, — деб ёзди у твиттерда.

Беннетга кўра, Исроил 1973 йилги араб-исроил можаросидан бери энг катта хавф остида.

Собиқ бош вазир, шунингдек, намойишчилар ва бошқа фуқароларни зўравонлик ишлатмасликка чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!