Исроилда карантиндан кейин қайси савдо марказлари очилиши лотерея орқали аниқланади

Исроилда карантиндан кейин қайси савдо марказлари очилиши лотерея орқали аниқланади

Исроилда карантин бекор қилинганидан сўнг кўнгилочар-савдо марказларини очиш режалаштирилмоқда. 27 ноябрь куни 15та савдо маркази ўз ишини бошлайди. Қайси савдо марказлари очилиши эса лотерея орқали аниқланади.

Ҳукумат айнан қайси савдо марказлари очилишини аниқлаш учун махсус лотерея ўтказади. Бунинг учун савдо марказлари эгалари рўйхатдан ўтиши ва соғлиқни сақлаш вазирлигининг барча талабларини бажаришини тасдиқлаши лозим.

 Лотерея молия, иқтисодиёт ва соғлиқни сақлаш вазирликлари иштирокида ўтказилади.

Дастлаб савдо марказлари 6 декабргача ишлайди. Ҳукумат эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиб боради. Шундан сўнг савдо марказлари фаолиятини давом эттириши борасида якуний қарор қабул қилинади.

Исроил сентябрда қатъий карантинни қайтадан жорий этганди. Унга кўра, уйдан 500 метр масофа узоққа бориш мумкин эмас. Ресторан, меҳмонхона, спорт заллари ва бассейнлар ёпилган.

Орадан бир ой ўтгач, мамлакатда карантин чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!