Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги борасида музокаралар бошланди. Рақиб жуда жиддий!

Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги борасида музокаралар бошланди. Рақиб жуда жиддий!

Бокс бўйича WBA камари соҳиби Исроил Мадримов навбатдаги жангини мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг расмий саҳифаси хабар тарқатди.

BoxingScene маълумотига кўра, -66,7 кг вазн тоифасида WBC, WBA ва WBO камарлари соҳиби битта юқори вазн - 69,9 кг вазнда WBA камари эгаси, ҳамюртимиз Исроил Мадримов ўртасида жанг ташкил этилиши кутилмоқда.

Ушбу катта жанг 3 август куни Лос-Анжелесда ўтказилиши мумкин. Бокс оқшоми Саудия Арабистони Қироллик канцелярияси маслаҳатчиси, Саудия кўнгилочар бош бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шайҳ томонидан ўтказиладиган дебют турнир бўлади. Шунингдек, Matchroom Boxing ҳамкорлигида ўтказилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!