Халқаро от спорти федерацияси билан Ўзбекистонда "Challenge" турнирини ўтказиш бўйича келишувларга эришилди

Халқаро от спорти федерацияси билан Ўзбекистонда "Challenge" турнирини ўтказиш бўйича келишувларга эришилди

Швейцариянинг Лозанна шаҳрида ХIII Халқаро От Спорти федерацияси форуми бўлиб ўтди. Форумда 230 дан ортиқ делегатлар иштирок этди.

Мазкур форумда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Бахромжон Газиев ва вице-президент Виктория Александрина иштирок этди.

Спорт форуми доирасида бир қатор музокаралар ўтказилиб, унда 2024-2025-йилларда Швейцариядан тажрибали ветеринар, фермер ва мураббийларни Ўзбекистонга таклиф этиш, отларни ривожлантириш ва танлашда биргаликда ишлаш ва ФЕИ халқаро федерацияси билан Ўзбекистонда "Challenge" турнирини ўтказиш бўйича келишувларга эришилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!