Ўзбекистон ва Австрия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Ўзбекистон ва Австрия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди

1 май куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков Австрия Федерал молия вазири ўринбосари Андреас Рейхардт, Австрия кон-металлургия ассоциацияси ва Рангли металлар федерацияси ижрочи директори Роман Стифтнер, Австрия технология ассоциацияси ижрочи директори Тино Терранео ва австриялик экспертлардан иборат делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ж. Казбеков икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлаб, иқтисодиёт, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги муносабатларнинг янги босқичга кўтарилаётганига эътибор қаратди.
Меҳмонларга сўнгги йилларда Ўзбекистон экологик дипломатия марказига айлангани, мамлакатимизда УНWТО Бош Ассамблеясининг 25-сессияси, Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенсиянинг 21-сессияси (CРИC21) ва Австрия вакиллари фаол иштирок этган Кўчиб юрувчи турларни сақлаш бўйича конвенсиянинг (CМС CОП14) 14-йиғилиши каби муҳум тадбирлар ўтказилганлиги ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, маҳаллий ва минтақавий экологик муаммоларни ҳал қилиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инновацион ғоялар, амалиётлар ва технологияларни жорий этиш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон ва бутун минтақанинг илмий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилган Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (“Греен Университй”) ҳам алоҳида қайд этилди.
Томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, сув ресурсларини бошқариш, атмосфера ҳавоси сифати мониторинги ва экологиянинг бошқа йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга умид билдирдилар ҳамда барча соҳаларда ҳамкорлик учун мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш муҳимлигини қайд этдилар.

Шу билан бирга, Австрия технологиялари ва назорат тизимидан фойдаланган ҳолда ҳаво сифатини мониторинг қилиш учун ситуацион марказ яратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилиб, “яшил” иқтисодиётга босқичма-босқич ўтиш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш муҳимлиги таъкидланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!