Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё чемпионлар лигаси финалини бошқаради

Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё чемпионлар лигаси финалини бошқаради

Хабарингиз бор, Осиё Чемпионлар лигасининг финал қарама-қаршилиги 2 учрашувдан иборат бўлади. Ғарб ва Шарқ минтақасидан ОЧЛ финалига “Ал-Айн” ҳамда “Йокоҳама Маринос” йўл олган.

Икки клуб ўртасидаги ҳал қилувчи 2-финал баҳсини бошқариш Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоасига ишониб топширилганини эътироф этиш лозим. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам берса, Рустам Лутфуллин захира ҳаками вазифасини бажаради. Шунингдек, яна бир ҳакамимиз Санжар Шоюсупов захира ёрдамчи ҳаками вазифасини бажариши кўзда тутилган:

Ҳакамлар:
Бош каҳам:
Илгиз Танташев
Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин
Захира ва ёрдамчи захира ҳамкамлар: Рустам Лутфуллин, Санжар Шоюсупов
VAR ва AVAR ҳакамлари: Фу Минг, Сивакорн Пу-Удом


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!