Украина Россиянинг энергетика объектларига ҳужум қилди

Украина Россиянинг энергетика объектларига ҳужум қилди

2 майга ўтар кечаси Украина учувчисиз учоқлари Россия вилоятларига ҳужум қилди. Энергетика инфратузилмасига зарар етказилди.

Смоленск вилоятида, минтақанинг жануби-шарқидаги Рославл туманидаги объектга ҳужум уюштирилган. Воқеа жойида фавқулодда вазиятлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизматлари ишламоқда, қурбонлар йўқ, деди губернатор Василий Анохин.

Орёл вилоятида дронлар икки туманга - Глазуновский ва Свердловскийга ҳужум қилди. Уларни зарарсизлантириш жараёнида дронлар энергетика инфратузилмасига зарар етказган. Электр таъминоти қисман узилган, деди губернатор Андрей Клйчков.

«Жабрланганлар йўқ, воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда», дея аниқлик киритди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!