Давлат департаменти Грузияга таҳдид қилди

Давлат департаменти Грузияга таҳдид қилди

Грузия парламенти томонидан илгари сурилган «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва Грузия расмийларининг Ғарбга қарши риторикаси Грузиянинг Евроатлантика интеграциясига таҳдид солмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти баёнотида айтилади.

«Ушбу қонун лойиҳаси ва Грузия орзусининг Ғарбга қарши риторикаси Грузияни хавфли траэкторияга солмоқда. Грузия ҳукуматининг баёнотлари ва ҳаракатлари Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзолик асосидаги демократик қадриятларга мос келмайди ва шу тариқа Грузиянинг Евроатлантика интеграцияси йўлини хавф остига қўяди», — дейилади Давлат департаменти баёнотида.

Унда қайд этилишича, «қонуннинг мақсади танқидчиларнинг овозини ўчириш ва Грузиянинг фаол фуқаролик жамиятини йўқ қилишдир».

«Ғарбнинг Грузияга 32 йилдан бери иқтисодий ривожланиш ва демократия соҳасида кўрсатаётган ёрдами расмий Тбилиси томонидан нотўғри тавсифланган, бу Грузия ҳукумати ва халқи билан ўрнатган мустаҳкам муносабатларимизни тубдан бузади», — дейилади ҳужжатда.

Давлат департаменти «тинч намойишчиларга, жумладан журналистларга нисбатан зўравонлик қўлланилишини» қоралади ва ҳукуматни «тинч намойишчиларга сўз эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланишда давом этишларига рухсат беришга» чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!