Муқаддам бир неча маротаба судланган "сохта оператор" қайта жиноятга қўл урди

Муқаддам бир неча маротаба судланган "сохта оператор" қайта жиноятга қўл урди

Самарқанд вилояти, Ургут туманида яшовчи (аёл) А.Ш. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг номига номаълум сабабларга кўра 28 млн. сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи муқаддам 8 марта судланган 26 ёшли К.Д. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, жабрланувчи К.Д., жабрланувчи А.Ш.га ўзини банк ходими сифатида таништириб, унга онлайн кредит расмийлаштиришда ёрдам бераман дея, сохта ҳавола ёрдамида унинг “ТБС банк” иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб, рўйхатдан ўтган ва 28 млн. сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида пулларни ўзининг банк картасига ўтказиб олган.

Бундан ташқари, К.Д. асосан телеграм мессенжеридаги “TBC BANK”, “AGROBANK 24/7”, “Nikain_tm” номли телеграм профилларидан фуқароларга хабар ёзиб ҳамда қўнғироқ қилиб ўзини “Музаффар” ҳамда “Жамшидбек” деб таништирганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "б,г" бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "б,г" бандларидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!