Сикорский Европа “қуролли бригадаси”ни яратишни таклиф қилмоқда

Сикорский Европа “қуролли бригадаси”ни яратишни таклиф қилмоқда

Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Европа Иттифоқига қўшни минтақаларда содир бўлажак воқеаларга АҚШ иштирокисиз, тезкорлик билан жавоб бериш учун Европа “қуролли бригадаси”ни яратишни таклиф қилмоқда.

"Мен Европа Иттифоқининг қуролли бригадаси тузилишиши тарафдориман, бу Иттифоққа ҳар қандай фавқулодда вазиятда АҚШдан ўз имкониятларини тақдим этишни сўрамаслиги учун дарҳол жавоб бериш имкониятини беради", — дея таъкидлади Сикорский TVP World'га берган интервьюсида.

"Болқон ёки Шимолий Африкадаги воқеалар Европа Қўшма Штатларга мурожаат қилмаслиги керак бўлган ҳолатларга мисолдир", — дея қўшимча қилди Полша ТИВ раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!