Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистонда 2,58 млрд долларлик 12 та лойиҳани молиялаштиради

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистонда 2,58 млрд долларлик 12 та лойиҳани молиялаштиради

Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки вице-президенти Константин Лимитовский билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, томонлар энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш ва сув таъминоти соҳаларида истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш жараёни ҳамда 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурига киритилган янги ташаббусларни биргаликда амалга ошириш истиқболларини кўриб чиққан.

Дастур доирасида яшил энергетика, сув таъминоти, автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва инфратузилмавий ривожланиш каби жами 2,58 миллиард долларлик 12 та лойиҳани молиялаштирилиши назарда тутилган.

Сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган АИИБ Бошқарувчилар Кенгашининг 9 йиллик йиғилишига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилган.

Ҳозирги кунда банк иштирокида давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, сув таъминоти ва канализация, энергетика, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби тармоқларда умумий қиймати 2,57 миллиард долларлик 13 та лойиҳа амалга оширилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!