Исроил Аббосни Ғазога киритмайдими? Фаластин маъмурияти БМТга шикоят қилмоқда

Исроил Аббосни Ғазога киритмайдими? Фаластин маъмурияти БМТга шикоят қилмоқда

Исроил Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббосга Ғазо секторига ташриф буюришни тақиқлади, деди унинг ташқи алоқалар бўйича маслаҳатчиси Риёд ал-Маликий. Унинг таъкидлашича, Фаластин ҳукумати рухсат сўрамаган, бироқ унинг ташрифи эълон қилинганидан сўнг «Исроилнинг жавоби кузатилган», деб ёзади «РИА Новости».

«Бу фақат Ғазо Исроил ҳарбийлари томонидан босиб олинганлигини англатади. Лекин биз Исроил босқинчиларидан Фаластин президентининг Фаластин ҳудудининг бирон бир қисмига ташриф буюриши учун рухсат сўрамаймиз. Бу яққол кўриниб турибди», — деди Риёд ал-Маликий.

Аббос Исроилнинг Ғазога киришини рад этишини енгиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашидан ёрдам сўради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!