Исроил 2030 йилдан бошлаб барча бензин ва дизел автомобилларини тақиқлашни режалаштирмоқда ва электр автомобилларига солиқларни бутунлай олиб ташламоқчи

Исроил 2030 йилдан бошлаб барча бензин ва дизел автомобилларини тақиқлашни режалаштирмоқда ва электр автомобилларига солиқларни бутунлай олиб ташламоқчи

Ички ёнув двигателлари бўлган транспорт воситаларини тақиқлаш бўйича мамлакатларга Исроил ҳам ўзининг аниқ режалари билан қўшилиши хақида эълон қилди деб ёзади itc.ua сайти.

Ушбу ҳафтада Миллий инфратузилма, энергетика ва сув таъминоти вазирлигининг маълумотларига кўра, 2030 йилдан кейин Исроилда бензин ёки дизел ёқилғиси мавжуд бўлмайди

Энергетика вазири Юваль Штайниц (Yuval Steinitz)  бу йўналишда қандай қадамлар ташланганини хақида гапириб берди.
Хусусан, ҳукумат 2000 та янги станциялар учун маблағни кўзда тутувчи, янги қувватлаш станцияларини қуриш ишларини фаол равишда молиялашни режалаштирмоқда.

Ёқилғи қуюш шаҳобчалар тармоғидагилвар билан "яшил ёқилғига" ўтиш бўйича алоҳида тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Мамлакат, шунингдек, электромобиллар учун солиқ ва тўловларни деярли нолга камайтирмоқчи, шунинг учун электр автомобилларининг нархи ҳозирги кунга нисбатан анча паст.

Қайд этиш керакки, электр транспорт воситаларига ўтиш режаси Исроилнинг барча турдаги қазилма ёқилғиларни, шу жумладан, бензин, дизел ва кўмирдан воз кечиш бўйича йирик стратегиясининг бир қисмидир.

Сўнгги йилларда бир вақтнинг ўзида мамлакатда бир нечта йирик табиий газ конлари топилган бўлиб, улар энергия истеъмолчиларини, шу жумладан саноат ва иссиқлик электр станцияларини табий газ билан таъминлайди, бу эса экологик жиҳатдан (нефт ва кўмир билан солиштирганда) бошқа ёқилғи турларига нисбатан анча самарадор.

Ўтиш даврининг асосий нуқтаси бўлган 2025 йилга бориб, вазирлик маълумотларига кўра, мамлакат йўлларида 177 мингга яқин электр автомобиллари пайдо бўлади.

Шундан сўнг, оммавий истеъмолчи аниқ мисолларда электр моторли транспорт, бензинли ёки дизел автомобилга қараганда бошқариш енгил ва арзон бўлишини англаб етишлари мумкин бўлади.

Натижада, ҳукуматнинг режаларига кўра, бу электр автомобилларига бўлган талаб портлайдиган даражага чиқиб кетиб,  5 йил ичида (2030 йилгача) унинг сони 200 мингдан 1,5 миллион донагача ўсишига олиб келади.

2030 йилдан бошлаб, Исроил мамлакатга бензин ва дизел ёқилғили автомобилларни олиб киришни тўлиқ тақиқлайди.
2030 йилдан бошлаб барча янги автоуловлар фақат электр энергияси билан таъминланади, мавжуд автобуслар ва юк машиналари эса ўз маҳсулотлари ҳисобланган сиқилган табиий газга ўтказилинади.

Исроил ҳукумати шу йилнинг охиригача бу режани тасдиқлаш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, Франция, Норвегия, Буюк Британия, Нидерландия ва Дания томонидан бензин ва дизел ёқилғили автомобилларни сотишга таъқиқ қўйиш ниятлари аллақачон элон қилинган бўлса-да, Германия, Хитой ва бошқа бир қатор давлатлар санасини аниқ кўрсатмасдан, шу каби тайёргарликни ифода этиб келадилар.

Шунингдек, бу ҳафта Европа Иттифоқи давлатлари 2030 йилгача автомобилларнинг СО2  чиқиндисини 35 фоизга қисқартиришга келишиб олдилар.


Manba: ufq.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!