Исломга қарши: Макронни жиддий огоҳлантиришди

Исломга қарши: Макронни жиддий огоҳлантиришди

Хизматдаги француз ҳарбийлари гуруҳи президент Эммануел Макронга нафақага чиққан ҳамкасбларининг хабарини қўллаб-қувватлаб, исломизмга бериладиган имтиёзлар мамлакат ҳаётига таҳдид солиши тўғрисида огоҳлантирди.

"Гап мамлакатимизнинг тинчлиги ҳақида кетмоқда", дейилади Valeurs Actuelles консерватив нашрида чоп этилган мактубда.

"Улар (истеъфодаги ҳарбийлар) ўз ҳаётларини сиз бизнинг еримизда имтиёзлар бераётган исломизмни йўқ қилишга бағишладилар", – дея қайд этишди Макрон ва Франция вазирлар маҳкамасига юборилган мактуб муаллифлари.

Оммавий ахборот воситалари ушбу хат ортида қанча француз аскарлари тургани ва уларнинг сафлари қандайлиги аниқ эмаслигини таъкидламоқда. Хайрихоҳлар хатга бемалол обуна бўлишлари мумкин.

Шу билан бирга, хабар муаллифлари ўзларини 2015 йилги ҳужумлардан сўнг Франция бошлаган операцияларда бевосита иштирок этган ҳарбий хизматчиларнинг ёш авлоди деб таърифладилар.

"Aгар фуқаролар уруши бошланса, ҳарбийлар уларга ишониб топширилган ҳудудда тартибни сақлайдилар. (...) Францияда фуқаролар уруши пишмоқда ва буни сиз (Макрон) жуда яхши биласиз", – деб ёзади мактуб муаллифлари.

ОAВ эслатишича, аввалроқ шунга ўхшаш огоҳлантиришлар билан 20 нафар истеъфодаги француз генерали ва бир гуруҳ офицерлар оммавий ахборот воситаларига мактуб йўллаган. Ушбу мурожаат Францияда катта резонансга сабаб бўлганди. Франция Бош вазири Жан Кастекс ушбу ташаббусни Франциянинг ички ҳаётига қабул қилинмайдиган ҳарбий аралашув ва республика тамойилларига қарши ҳужум деб атаган ва Франция Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Франсуа Лекоинтр мактуб муаллифларини жазолашга ваъда берганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!