Ишлаш учун энг яхши мамлакатлар рейтингида Сингапур етакчилик қилди

Ишлаш учун энг яхши мамлакатлар рейтингида Сингапур етакчилик қилди

Expat Explorer’нинг 2018 йилги сўрови натижаларига кўра, Сингапур экспатлар (экспатриант — чет эллик ишчи ёки корхонанинг чет элда ишлайдиган ходими) учун энг яхши мамлакат сифатида эътироф этилди, деб ёзади Spot Bloomberg’га таяниб.

Таъкидланишича, рейтинг тузишда нафақат даромадлар даражаси, балки турмуш сифати ҳам ҳисобга олинган. Бу кўрсаткичларга кўра эса давлат-шаҳар (Сингапур) тўртинчи марта рўйхатда етакчилик қилмоқда.

Ундан кейинги ўринда Янги Зеландия жойлашди, учинчи поғонани Германия эгаллади. Шунингдек бешликдан Канада ва Баҳрайн ўрин олди.

Агентлик шунингдек, экспатларга энг юқори иш ҳақи тўловчи мамлакатлар рўйхатини ҳам келтирди. Биринчи ўринда Швейцария номи қайд этилган — йилига 202 минг доллар. Ундан кейинги ўринларда 185,1 минг доллар билан АҚШ, 178,7 минг доллар билан Гонконг ва 172,7 минг доллар билан Хитой мамлакатлари номлари келтирилди.

Бундан ташқари, сўров иштирокчиларининг 45 фоизи ўз ватанидаги иш ҳақига нисбатан анча юқори маош ола бошлаганини таъкидлаган.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!