«iPhone» тўловни оширди

«iPhone» тўловни оширди

«Apple» етказиб берувчиси «Foxconn» янги модель тақдим этиш арафасида дунёдаги энг йирик «iPhone» заводи учун қўшимча ишчи кучи ёллаш бўйича саъй-ҳаракатни кучайтирмоқда.

«Foxconn» Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳридаги заводида янги ишчилар камида 90 кун иш жойида қолса, 3000 юангача (424 доллар, 343 фунт стeрлинг) бонус олиши, дўсти ёки оила аъзосига муваффақиятли мурожаат қилган ходим ҳам мукофотга тавсия этилишини билдирди.

«iPhone-15» сентябрда тақдим этилиши кутиляпти. Янги ишга ёлланган ходимлар компанияда бир ой қолса, 500 юань олади, дейилган машҳур «WeChat» хабар алмашиш иловасида. Бу тайванлик ишлаб чиқарувчининг «iPhone City» номли улкан заводидаги ишчилар учун имтиёзни яхшилаш йўлидаги сўнгги ҳаракат.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!