"Intel" ўзининг илк 5G-модемини қачон чиқаришини маълум қилди

"Intel" ўзининг илк 5G-модемини қачон чиқаришини маълум қилди

"Intel" компанияси мобил 5G-чипсетлар бозорида "Qualcomm" монополияси ўрнатилмаслиги учун ўзининг янги 5G-модеми — XMM 8160 чипсетини ишлаб чиқаришни ярим йилга тезлаштиришни режаламоқда.

Компания режаларига кўра, чипсет 2019 йилнинг иккинчи ярмида чиқарилиши ва смартфонлар, персонал компьютерлар ва уйдаги кенг полосали уланиш учун сониясига 6 гигабит тезликни таъминлаб бериши лозим. Айни вақтда у LTE ва ундан ҳам эскироқ алоқа тармоқларини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Лекин "Intel" модеми базасидаги тайёр ечимлар бозорда дарҳол пайдо бўлмайди. Чип тахминан бир йилдан кейин чиққани билан, унда ишлайдиган қурилмалар 2020 йилнинг биринчи ярмигача чиқмайди. Хусусан, "Intel" чипи ўрнатилган 5G-iPhone’лар икки йилдан сўнг чиқиши ҳақидаги миш-мишлар ҳамон ҳақиқатга яқин.

Шундай қилиб, 2019 йилда намойиш этиладиган кўплаб янги 5G-қурилмалар “капоти остида” айнан "Qualcomm"нинг чипи бўлишини ҳозирдан ишонч билан айтиш мумкин. Асосий рақобатчисида тайинли ечим пайдо бўлгунига қадар бозорни тўлдириб ташлаш учун "Qualcomm" ихтиёрида бир йил бор.

Manba: turon24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!