Индонезия суди фарзандлари сифатсиз дори-дармонлардан вафот этган ота-оналарга пул тўлаш ҳақида қарор чиқарди

Индонезия суди фарзандлари сифатсиз дори-дармонлардан вафот этган ота-оналарга пул тўлаш ҳақида қарор чиқарди

Индонезия суди икки маҳаллий компанияни болалари буйрак етишмовчилигидан вафот этган ёки заҳарли йўтал сиропи ичиб оғир жароҳат олган ҳар бир оилага 60 миллион рупия (3850 доллар)гача тўлаш мажбуриятини юклади.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

2022 йил охирида 20 дан ортиқ оила агентлик, соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бир қанча компанияларга нисбатан фуқаролик даъвоси билан мурожаат қилган.

Қайд этилишича, 2023 йилда Индонезияда йўтал сиропи ишлаб чиқарувчи компания раҳбари ва яна уч нафар амалдор 200 дан ортиқ боланинг, уларнинг аксарияти беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлими учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ўшанда Afi Farma компанияси кўп миқдорда заҳарли моддалар бўлган йўтал сиропларини ишлаб чиқаришда айбланди. Прокурорларга кўра, 2021 йилнинг октябридан 2022 йилнинг февралигача компания йўтал сиропини тайёрлаш учун ишлатиладиган пропилен гликолнинг иккита жўнатмасини олган. Компания йўтал сиропида ишлатиладиган ингредиентларни синаб кўрмади, аксинча, этказиб берувчининг сифат ва хавфсизлик сертификатларига таянди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!