Ҳуқуқ ҳимоячиси ​​​​​​​Азимжон Асқаровнинг ўлими бўйича тергов иши қайта бошланди

Ҳуқуқ ҳимоячиси ​​​​​​​Азимжон Асқаровнинг ўлими бўйича тергов иши қайта бошланди

Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг ўлими бўйича жиноий иш қайта тикланди. Бу ҳақда Қирғиз Республикаси Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берган. Тергов ишлари 1 сентябрдан қайта бошланган. Азимжон Асқаровнинг ўлими сабаблари бўйича терговни Жазони ижро этиш давлат хизмати олиб бормоқда.

БМТ қўмитаси инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаров қийноқларга, шафқатсиз, ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситувчи муносабатга дучор бўлганини аниқлаган эди. Қўмита иштирокчи-давлатни уни зудлик билан озод қилиш, судланганлигини олиб ташлаш, шу жумладан зарарни тўлиқ қоплаш учун зарур чораларни кўришга буюрган эди. Ҳуқуқ ҳимоячиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, бу қарор бўйича кўрилган чораларни кўрсатишни сўраган.

Июнь ойида маъмурий суд Азимжон Асқаровнинг даъвоси бўйича иш юритишни тўхтатган, буни ишдаги низо ҳукумат ва даъвогар ўртасидаги маъмурий-ҳуқуқий (оммавий-ҳуқуқий) муносабатлардан келиб чиқмаганлиги билан изоҳлаган. Икки ой ўтгач, Бишкекнинг Свердлов туман суди ҳуқуқ ҳимоячисининг ўлими бўйича терговни қайта бошлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Азимжон Асқаров 2020 йил 25 июлда 47-сонли турма касалхонасида вафот этди. Тиббий кўрик хулосасига кўра, ўлим ўткир нафас етишмовчилиги натижасида содир бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!