Ҳукумат қарори: энди "шовқинсиз тунги клублар" қурилади

Ҳукумат қарори: энди "шовқинсиз тунги клублар" қурилади

Берлин ҳукумати овоз ўтказмайдиган девордан иборат тунги клублар қурилиши учун сармоя ажратмоқда. Ушбу лойиҳага 1 млн евро маблағ ажратилган.

Мазкур лойиҳа Берлин тунги клуб маданиятини ( techno mecca ) сақлаб қолиш учун амалга оширилмоқда, деб ёзади turon24 .

Лойиҳага ажратилган давлат грантлари 50 минг евродан ошмаслиги, фавқулодда аҳамиятга эга лойиҳа учун эса 100 минг еврогача маблағ ажратилиши белгиланган. Шунингдек, қайта таъмирланадиган клублар учун умумий грантнинг 10-20% қисмини ташкил этадиган миқдордаги маблағ ажратилиши айтиб ўтилган.

2018 йилнинг 30 ноябрь куни билдирилган ушбу таклиф Берлиннинг тунги маданий ҳаёт тарзига, шунингдек, шаҳар иқтисодиёти ва туристик соҳасига ижобий таъсир ўтказади , дея баҳоланган.

Сенатор Рамона Поп Берлин тунги клуби маданияти шаҳарнинг ўзига хос образини ташкил этади , деб таъкидлаган.

2019 йилнинг февраль, май ва сентябрь ойларида молиялаштиришга муносиб деб топиладиган ўринларни белгилаш учун учрашувлар олиб борилиши режалаштирилган. Лойиҳа доирасида бинода шовқинни камайтириш чораларини ишлаб чиқишга эътибор қаратилади.

2011 йилдан ҳозиргача Берлиннинг 170 га яқин тунги клуби кўп шовқин келтириб чиқарганлиги туфайли маҳаллий аҳоли норозилигига сабаб бўлиб ёпилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!